пятница, 31 января 2014 г.

Ҳоким кубоги «Насаф» ўринбосарларига насиб этди


 

19 январь куни старт берилган Қашқадарё 
вилояти ҳокими кубогида Баҳодир Аннаматов 
мураббийлигидаги “Насаф” ўринбосарлари 
жамоаси бош совринни қўлга киритди.

Мусобақа давомида ёш футболчиларими “Машъал” (1:2) жамоасига мағлуб бўлган бўлишсадакейинчалик “Олимпия” (4:1),  "Регистон"(1:0), “Насаф”-2  (3:2) жамоаларини мағлуб этибфиналга қадар етиб келишди.

Ҳал қилувчи финал баҳси “Насаф” футбол мактабига қарашли сунъий қопламали майдонда ўтказилибунда юзлаб ишқибозлар ушбу беллашувни кузатиб боришди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида Ислом Рашидхонов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни рақиб посбониМексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчиси Ғанишер Холмуродовдан чаққонроқ ҳаракат қилиб ўйинда ҳисобни очди79-дақиқада яна ўнг қанотдан жарима майдончасига узатиб берилган тўпни бу сафар “Бинокор” ҳимоячиси кутилмаганда қўли билан қайтариб қолдиНатижада бош ҳакам томониданбелгиланган 11-метрлик жарима тўпини ўринбосарлар жамоаси сардори Диёр Каримов дарвозага аниқ йўллаборадаги фарқни иккитага оширдиЎйиннинг сўнгги дақиқаларида “Бинокор” футболчилари ҳисобни қисқартиришди – 2:1. Ушбу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди ва “Насаф” ўринбосарлари 2014 йилги Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги соҳибига айланишди.


30.01.2014.Қашқадарё вилояти ҳокими кубогиФинал

"Насаф-1" - "Бинокор" - 2:1 (0:0)

Қарши шаҳри“Насаф” ФМ сунъий қопламали майдони.

Ҳакамлар: Фарход Усмонов, Артём Калинин, Қосим Қодиров, Камол Исмоилов.

Назоратчи: Константин Смирнов

Голлар:Ислом Рашидхонов, 62 (1:0), Диёр Каримов, 79-пен(2:0), Хуршид Куллиев, 89 (2:1)

"Насаф-1": 1.Убайдулло Аълохонов; 3.Самандар Шукруллаев; 41.Акбар Муродов; 14.Ғолиб Ғайбуллаев; 33.Азизжон Ғаниев; 8.Сирожиддин Қўзиев; 9.Дилшод Хушбаков (13.Дадажон Маматқулов, 85); 77.Ислом Рашидхонов; 28.Диёр Каримов; 24.Дилмурод Жумаев (16.Амин Файзуллаев, 76); 42.Акмал Олимов (19.Сойиб Сафаров, 83).

"Бинокор": 12. Ғанишер Холмуродов; 2. Жаҳонгир Юлдошев; 3. Абубакр Усмонов; 4.Аббос Қурбонов; 5. Ўрал Ўринов; 6. Бахтиёр Холмуродов (19.Фарруҳ Абдувоҳидов, 81); 7. Хуршид Куллиев; 8.Улугбек Мажидов; 9. Жўрабек Абдуғаниев; 10. Музаффар Омонқулов (14.Элбек Дониёров, 72); 11.Аброр Амирқулов.

Огоҳлантириш: Ўрал Ўринов, 42; Ғолиб Ғайбуллаев, 45; Аббос Қурбонов, 78.

Мусобақа фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин: http://fcnasaf.uz/index.php/photo/view?v=147
Манба: fcnasaf.uz
- See more at: http://fcnasaf.uz/index.php/news/view?v=808#sthash.qok88IGu.dpuf

Комментариев нет:

Отправить комментарий