суббота, 1 февраля 2014 г.

"НАСАФ" НИНГ 5 РЕКОРДИ!!!

Ўзингизга маълум, “Насаф” футбол клуби мамлакатимиз футболи тарихида биринчи марта ОФК кубоги соҳибига айланган эди. Албата бу катта совринга эришиш осон кечмади. 


“Насаф”нинг барча ўйинчилари собиқ бош мураббий Анотолий Демьяненко қўл остида ушбу соврин учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишди ва ўзбек футболи тарихига ўзларини номларини зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйишди.
Агар бўлиб утган ўйинларни таҳлил қилсак, “Насаф” футбол клуби ушбу мусобақа мобайнида 5 марта рекорд натижа қайд этганига гувоҳ бўламиз.
Биринчи рекорд: "Насаф" жамоаси гуруҳ босқичининг 6 учрашувида ҳам мағлубиятсиз, дурангсиз фақат ғалаба билан чиқишиб, 18 очко тўплашган.
Иккинчи рекорд: “Насаф” ОФК кубоги мусобақаларида рақиблар дарвозасини жами 40 марта ишғол қилишган (пенальтидан киритилган голлар билан бирга).
Учинчи рекорд: ОФК кубоги мусобақалари тарихида бир ўйинда 9 марта рақиб дарвозасига гол киритишни ҳам айнан “Насаф” чилар қайд этишган (“Насаф” 9:0 "Демпо" (Ҳиндистон).
Тўртинчи рекорд: “Насаф” ўйинчилари ОФК кубогининг барча мусобақалари мобайнида бор йўғи 3 марта огоҳлантирилган (сариқ карточка) ва ОФК кубоги мусобақасининг “Энг интизомли жамоаси – фейр плей” совринини ҳам қўлга киритишган.
Бешинчи рекорд: “Насаф”нинг сербиялик ҳужумчиси Иван Бошкович мусобақа мобайнида 11 марта рақиблар дарвозасига гол киритиб, ОФК кубоги тўпурари совринини қўлга киритган, шунингдек у бир ўйинда 4 марта гол киритиб, “покер” ва 2 марта гол киритиб, “дубль” муаллифи ҳам бўлган.
Шунингдек, “Насаф” клубининг туркманистонлик легионери Артур Геворкян “ОФК кубогининг энг яхши ўйинчиси” совринига ҳам эга бўлган.
Яъни “Насаф” клуби ОФК мусобақаларининг ҳамма номинациядаги совринларини қўлга киритишган.
“Насаф” ўйинчиларининг ОФК кубоги мусобақаларида урган голлари сони:
Иван Бошкович – 11 марта (бир марта “покер” ва 1 марта “дубль” муаллифи бўлган)
Носиржон Отақўзиев – 6 марта (бир марта “хет-трик” муаллифи бўлган)
Артур Геворкян – 4 марта (бир марта “дубль” муаллифи бўлган)
Андрей Переплёткинс – 4 марта (шу жумладан, 1 марта финалдаги гол муаллифи)
Лутфулло Тўраев – 4 марта
Илҳом Шомуродов – 3 марта (шу жумладан, 1 марта финалдаги гол муаллифи)
Жаҳонгир Жиямуродов – 2 марта (иккаласи ҳам пенальтидан, лекин энг муҳим учрашувларда)
Шуҳрат Мирхолдиршоев – 2 марта
Илҳом Юнусов – 1 марта
Мақсуд Каримов – 1 марта
Мирзакамол Камолов – 1 марта
Кенжа Тўраев – 1 марта
Жами голлар сони: - 40 та.
Биз мухлислар, севимли “Насаф” жамоамиздан 
мана шундай рекордларни ва бизни қувонтирадиган 
натижаларни доимо кутиб қоламиз.


Шуҳрат Қурбонов тайёрлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий