воскресенье, 2 февраля 2014 г.

“Насаф” бугун “Урал” (Екатеринбург) жамоаси билан назорат учрашуви ўтказади

Бу йилги хорижий йиғинларнинг иккинчи қисмини БААда ўтказаётган “Насаф” жамоаси бугун Дубай шаҳрида назорат учрашувини ўтказади.
Назорат учрашувида жамоанинг рақиби Россиянинг Свердловск вилояти Екатеринбург шаҳрининг “Урал” жамоаси бўлади.


“Урал” жамоаси 2013 йилдан яна РПЛда иштирок этмоқда. Куни кеча “Урал” клуби Абу-Даби шаҳрида Москванинг “Спартак” клуби билан назорат учрашуви ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларни жамоанинг венгриялик легионери Владимир Коман 21-дақиқада ва  жамоа тўпурари Спартак Гогниев 60-дақиқада пенальтидан киритган.

Жамоада Заболотный, Новиков, Хозин, Белозеров, Данцев, Лунгу Чисамба (Замбия), Горбанец, Фидлер, Герсон Асеведо (Чили), Берхамов, Владимир Коман (Венгриия), Дорожкин, Ерохин, Бочков, Гогниев, Ставпец каби ўйинчилар фаолият олиб боришмоқда. Дарвозабон Николай Заболотный яқинда Москванинг “Спартак” жамоасидан “Урал” сафига келиб қўшилган.


“Урал” жамоаси РПЛ биринчи даврасидан сўнг 19 ўйинда 12 очко тўплаб, турнир жадвалининг 15-поғонасини банд этиб турибди. Эслатиб ўтамиз РПЛда 16 жамоа иштирок этади.


“Насаф”нинг бугунги назорат учрашуви БАА йиғинидаги ягона учрашув бўлади. Жамоа вакиллари БААдаги йиғинни 5 февраль куни якунлашади ва 6 фераль куни у ердан Доҳа шаҳрига, “Ал-Жайиш”га қарши ОЧЛ-2014 плей-офф учрашвини ўтказиш учун жўнаб кетишади.
Манба: voha.uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий